АҚШ чегарадан ноқонуний ўтганларга бошпана беришни тўхтатиб қўйди

Чегарада кунлик қўлга олишлар сони 1500 кишидан камайганда, бу чоралар бекор қилинади.

Жаҳон
5 июнь, 11:46
АҚШ чегарадан ноқонуний ўтганларга бошпана беришни тўхтатиб қўйди

AҚШ чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана беришни вақтинча тақиқлаб қўйди.

Президент Жо Байден AҚШ жанубий чегараси, яъни Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади. Бу АҚШ иммиграция хизмати ходимларига мамлакатда ноқонуний бўлган одамларни Қўшма Штатлардан чиқариб юбориш расмиятчиликларини осонлаштиради.

Дарҳол кучга кирадиган ушбу тақиқ чоралари доимий қўлланилмайди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, тақиқловчи чоралар ҳафта давомида ҳар куни 2500 дан ортиқ одам чегарада ушлаб қолинган вазиятда амалга татбиқ этилади. Чегарада кунлик қўлга олишлар сони 1500 кишидан камайганда, бу чоралар бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШга ноқонуний кирмоқчи бўлган 3000 га яқин ўзбекистонлик қўлга олинган эди. Улар Туркия, Испания ва Мексика орқали келиб, АҚШга киришга уринган.  

Шунингдек, 3 март куни AҚШга ноқонуний равишда кирган 74 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз ватанларига қайтарилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+