platina.uz

Туркияда юзлаб кишилар ИШИДга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди

Ушланганлар террор ташкилоти сафида жангларда қатнашиш ва уни молиялаштиришда айбланмоқда. 

Жаҳон
26 март, 16:24
Туркияда юзлаб кишилар ИШИДга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди

Туркияда хавфсизлик кучлари мамлакатнинг 30 та ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган 147 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликай X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Баёнотда, “30 вилоятда бир вақтнинг ўзида ДАИШ террор ташкилотига қарши ўтказилган операция натижасида 147 киши қўлга олинди" дейилган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, қўлга олинганлар "илгари террорчилик гуруҳида масъул лавозимларда ишлаган", шунингдек, ИШИД томонидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган ва тақиқланган ташкилотни молиялаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечаси Москвадаги коцерт залида теракт содир этилди. 140 нафардан ошиқ инсон қурбон бўлди, ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг "Хуросон" бўлими ўз зиммасига олди.

Мазкур терактдан кейин Франция террор хавфини юқори даражага кўтарди, Германия ҳам фуқароларни жиддий огоҳлантирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+