platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Халқаро қидирувда бўлган давлат ташкилоти ходимаси қўлга олинди

У Хоразм вилоятидаги Бандликка кўмаклашиш марказида мутасадди лавозимда ишлаган ва давлат маблағларини ўзлаштириш ҳамда расмий ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланганликда айбланмоқда. 

Халқаро қидирувда бўлган давлат ташкилоти ходимаси қўлга олинди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида халқаро қидирувда бўлган аёл қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Й.Г. Хоразм вилоятидаги Бандликка кўмаклашиш марказида мутасадди лавозимда ишлаган даврида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, давлат маблағларини ўзлаштириш ҳамда расмий ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланганликда айбланмоқда.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича қидирувга берилганди.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid