Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди
Ташриф давомида Зироат Мирзиёева бу ерда намойиш этилган миллий экологик лойиҳалар ва ташаббуслар билан танишди.

Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними, «Zamin» Халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди.
Павильон меъморий концепциясига «Узумзор – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом» ғояси асос қилиб олинган.


Ташриф давомида Зироат Мирзиёева бу ерда намойиш этилган миллий экологик лойиҳалар ва ташаббуслар билан танишди.
«Zamin» фонди томонидан амалга оширилаётган «Eco-Schools Uzbekistan» лойиҳаси иштирокчилари Биринчи хонимга таълимнинг барча босқичларини қамраб олган узлуксиз экологик таълим тизимининг тақдимотини ўтказдилар. Мазкур тизим мактабгача ва бошланғич таълим учун LEAF, умумтаълим мактабларига Eco-Schools, олий ва ўрта касбий таълим муассасалари учун Eco-Campus дастурларини ўз ичига олади.


COP31 доирасидаги Ўзбекистон миллий павильони мамлакатимизда амалга оширилаётган экологик ислоҳотларни намойиш этиш, тажриба алмашиш ҳамда барқарор келажак йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун майдон вазифасини ўтамоқда.





