platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

Тошкент 2027 йилда “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” бўлади

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2026 йилги туризм пойтахти Анқара шаҳрининг рамзий калитини Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловга топширди.

Тошкент 2027 йилда “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” бўлади

2026 йил 7 ноябрь куни Истанбул шаҳрида VI Халқаро “Қўрқут Ота” туркий дунё кинофестивалининг ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Тошкентнинг 2027 йилда “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” мақомини қабул қилиши муносабати билан рамзий калит топшириш маросими ўтказилди.

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2026 йилги туризм пойтахти Анқара шаҳрининг рамзий калитини Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловга топширди.

Маросимда Меҳмет Нури Эрсой Тошкентнинг мазкур мақомга эга бўлганини эътироф этиб, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, ўзига хос анъаналари ва сайёҳлик салоҳиятини алоҳида таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу мақом туркий давлатлар ўртасидаги туризм алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади.

Абдулазиз Аққулов фестиваль иштирокчиларини табриклаб, туркий давлатлар вакилларини келгуси йилда Тошкентга ташриф буюришга таклиф қилди. Шунингдек, у киноижодкорларни Ўзбекистонга келиб, мамлакатнинг тарихий обидалари, қадимий шаҳарлари, гўзал табиати ва маданий меросини ўз ижодий ишлари орқали кенг тарғиб этишга чақирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid