Чаталҳўюк сўнгги технологияларга эга ахборот марказини тақдим этди
Ҳудуднинг аҳамияти унинг маданий ва ижтимоий тузилмаларининг қониқарли сақланиб қолганлигидадир.
Туркиянинг марказида жойлашган, неолит даврига оид машҳур қазишма майдончаси бўлган Чаталҳўюк, ташриф буюрувчиларни ўтмишга саёҳат қилишга таклиф қилади. ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Чаталҳўюк ҳудуди 9000 йилдан ортиқроқ бўлган жамият ҳақида тасаввур беради. Артефактлар, ғиштли уйлар ва ибодатхоналар, ундаги дастлабки кўчманчиларининг ҳаёти, эътиқодлари ва ижтимоий ривожланиши ҳақида батафсил маълумот беради.
Чаталҳўюкнинг аҳамияти унинг маданий ва ижтимоий тузилмаларининг қониқарли сақланиб қолганлигидадир. Бу эса инсоният жамияти эволюцияси, ижтимоий ташкилот ва маданий амалиётлар ҳақида бебаҳо маълумотлар беради. Аҳоли пунктининг ўта мураккаб дизайни – жамоа бўлиб қурилган уйлар, умумий деворлар ва томнинг тешиклари орқали кириш - шаҳарсозлик ва барқарор ҳаётнинг мураккаб тушунчасини намойиш этади ва бу уни муҳим академик ва тарихий аҳамиятга эга ҳудудга айлантиради.
Туркия, маданий меросни асраб-авайлаш бўйича давом этаётган ислоҳотлари доирасида дунёнинг қадимий ва муҳим аҳоли пунктларидан бири бўлган Кониянинг Чаталҳўюк минтақасида ташриф буюрувчилар учун энг замонавий ахборот марказини ташкил этди. Ҳудуд тарғиботига хисса қўшиши ва Кония туризмини жонлантириши кутилаётган Чаталҳўюк Ахборот-маърифат маркази ушбу археологик хазинани кашф қилиш ва қадрлашнинг янги даврини эълон қилади.
Археологик майдон ичида жойлашган Чаталҳўюк Ахборот ва маърифат маркази археологик мўъжизалар ва маданий алоқаларга тўла бўлган дунёга очилган рамзий дарвоза ҳисобланади. Коня шаҳар ҳокимлиги, Мавлоно тараққиёт агентлиги ва Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган ушбу қўшма лойиҳа Туркиянинг Чаталҳўюк меросини барқарор тарзда сақлаш ва баҳам кўриш мажбуриятини акс эттиради.
Туркиянинг энг катта ёғоч жамоат биноси
Туркия, 4500 м² ёпиқ кўргазма майдонини ўз ичига олган ноёб интерактив майдон бўлган Чаталҳўюк Ахборот-маърифат марказини тақдим этишдан мамнун. Марказ, Чаталҳўюк ва унинг атрофи, қазиш жойлари ва неолит давридаги ҳаёт ва ўлим мавзулари ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлишни таклиф этади. Замонавий экспонатлар, интерактив дисплейлар ва қизиқарли мультимедия иншоотлари билан марказ, ташриф буюрувчиларни Чаталҳўюкнинг сирли оламига чуқур шўнғишга, унинг мураккаб тарихи ва қадимги аҳолисининг турмуш тарзини бевосита англашга ундайди.
Чаталҳўюк Ахборот-маърифат маркази ташриф буюрувчиларнинг тарихий ва археологик манфаатларини қондириш билан бир қаторда, ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун ҳам мўлжалланган. У тарихга қизиқувчиларни ва изланувчан ақл-идрок соҳибларини Чаталҳўюкда узоқ ва мазмунли саёҳат қилишга чорлайди.