platina.uz

Москвада йирик теракт: ўнлаб одамлар қурбон бўлди

Март ойи бошида айрим Ғарб давлатлари ўз фуқароларини Россиядаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирганди. 

Жаҳон
23 март, 0:08
Москвада йирик теракт: ўнлаб одамлар қурбон бўлди

Москва шимоли-ғарбидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Meduza маълумот берди.

Россиядаги оммабоп Baza Телеграм канали эса 18 қурбон ҳақида ёзган.

Расмийлар ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот бермаган. Бир неча юз киши ёнаётган бино ичида қолиб кетган. Воқеа жойига махсус кучлар ва ўт ўчирувчилар етиб келган, эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

22 март куни кечқурун "Пикник" гуруҳи концерти олдидан камуфляж кийган бир неча қуролланган киши концерт залига ташриф буюрувчилар ва ходимларига қарата ўт очган. Кўп ўтмай, бино ёниб кетди.

Ҳозирда ҳодиса жойида Федерал хавфсизлик кучлари ходимлари ташлангани айтилмоқда.

Март ойи бошида Россиядаги АҚШ элчихонаси Москвада содир этилиши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантириш эълон қилганди.

Кейинроқ, Буюк Британия, Латвия ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам худди шундай хавф ҳақида ўз фуқароларини огоҳлантирди.

Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти Россияга саёҳат қилиш хавфини энг юқори даражага кўтарган эди.

Ҳозирда АҚШ, Туркия каби давлатлар Россияга ҳамдардлик билдирган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+