platina.uz

Қатор давлатлар Россиядаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирмоқда

АҚШ ва Европа давлатлари, шунингдек Жанубий Корея ўз фуқароларига Россияга боришдан тийилишга чақирди. 

Жаҳон
9 март, 10:33
Қатор давлатлар Россиядаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирмоқда

Жанубий Корея, Чехия, Канада ва Швеция Россияда терактлар содир этилиши хавфидан огоҳлантирмоқда. “Коммерсант” ушбу мамлакатлардан келган хабарларга эътибор қаратди.

Бу мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва ҳукуматлари ҳам бироз аввал Америка элчихонаси томонидан эълон қилинган маълумотларга ўхшаш баёнотлар беришди.

Бунгача Латвия Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Россияга саёҳат қилишдан тийилишга, Москвадагиларни эса яқин 48 соат ичида терактлар хавфи туфайли оммавий тадбирлардан қочишга чақирган эди.

Шунга ўхшаш огоҳлантиришлар аввалроқ АҚШ, Буюк Британия, Германия томонидан ҳам эълон қилинган. АҚШ дипломатик миссиясининг пресс-релизида айтилишича, Москвада 48 соат ичида терактлар содир этилиши мумкин.

Россия томони бу хабарларга ҳозирча расман изоҳ бермади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+