platina.uz

Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими масаласи кўрилди. 

Жамият
13 март, 10:12
Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Сессияда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Хатамов Мусурманкул Абдуманноновични номзод сифатида таклиф этди.

Ушбу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Мусурманкул Хатамов 1986 йили Ховос туманида туғилган. 2010 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.

У фаолияти давомида Боёвут тумани, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида солиқ органларида турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Хатамов Боёвут тумани “Ижодкор” мaҳaллa фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Сирдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ботир Мирзақулов Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланганди. У туманни 2020 йилдан буён бошқариб келаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+