Сирдарёдаги туманга янги раҳбар тайинланди
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Жамият
7 август 2023 йил
Халқ депутатлари Ховос тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, унда туманга янги раҳбар тасдиқланди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Махмудалиев туман ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Йўлдошев Улуғбек Хасанович номзодини тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Йўлдошев Ховос тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Улуғбек Йўлдошев тайинловга қадар Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Ховос туманига Учқун Камолов раҳбарлик қилиб келаётганди.