Сирдарё ҳокими уй-музей ва хизмат автомобилларини таъмирлаш учун пул ажратди

Акмалжон Маҳмудалиев 4 апрел кунининг ўзида маблағ ажратиш бўйича иккита фармойишни имзолади. 

Иқтисод
5 апрель, 11:10
Сирдарё ҳокими уй-музей ва хизмат автомобилларини таъмирлаш учун пул ажратди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 4 апрел кунининг ўзида маблағ ажратиш бўйича иккита фармойишни имзолади. 

Биринчи фармойиш билан  Мирзаобод туманида жойлашган шоир Тўра Сулаймон уй-музейи биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шоир ҳайкалининг постаментини барпо этиш билан боғлиқ харажатлар учун 2 млрд сўм ажратилади. Маблағ вилоят бюджетининг эркин қолдиқлари ҳисобидан "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка берилади. 

Иккинчи фармойиш билан вилоят ҳокимлиги балансида бўлган LAND CRUSER PRADO автомобилини зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларига вилоят бюджети захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 19 млн. сўм берилади. Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси ажратилган маблағдан самарали фойдаланишни таъминлаши керак бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввал Акмалжон Маҳмудалиев агентлик биноси учун 2 млрд. сўм ажратганди. Таъкидлаш керакки, ўтган феврал ва март ойида Сирдарё ҳокими радарлар тўлови учун 1 миллиард сўм, қарзлар тўлови учун аввал 3,5 млрд, сўнгра 3,8 млрд. сўм пул ажратганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+