Ҳокимликка тасдиқланган Шавкат Умрзоқов катта пул ажратди
Пул Тошкент шаҳар бюджетининг эркин маблағлари ҳисобидан тақдим этилади.
3 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган Шавкат Умрзоқов бюджетдан 1 млрд. 449 миллион сўмдан зиёд пул ажратди.
Пул ажратиш бўйича ҳоким қарорида айтилишича, маблағ Тошкент шаҳар Планетарийсига макетлар сотиб олиш, жорий таъмир, ёнғин хавфсизлиги тизими, кириш қимига "Планетарий" декоратив сўзини ёзиш учун ишлатилади. Маблағ 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, Тошкент шаҳар бюджетининг эркин маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Планетарий ажратилган маблағни ўрнатилган тартибда сарфлайди ва ортганини Тошкент шаҳар бюджетига қайтариш чораларини кўради. Қарор ижросини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Р.Шокиров зиммасига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрел куни Шавкат Умрзоқов Президент фармони билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди.
У аввал халқ шароитлари учун 848 миллион, Тошкент шаҳар ҳокимлиги харажатлари учун 7 мрд. 349 млн. сўм пул ажратганди.