Шавкат Умрзоқов ҳокимлик харажатлари учун катта пул ажратди

Электр тўловлари учун 700 млн. сўм, табиий газ учун 400 млн. сўм,  хизмат автомобилларига ёқилғи учун 690 млн. сўм берилади. 

Жамият
26 март, 11:28
Шавкат Умрзоқов ҳокимлик харажатлари учун катта пул ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳокимлик биноси харажатлари, коммунал, интернет тўловлари ва бошқалар учун 7 млрд. 349 млн. сўмдан ошиқ маблағ ажратди. Бугун 26 март куни ҳокимнинг мазкур масала бўйича тегишли қарори эълон қилинди

Қарор иловасида харажатлар бўйича тақсимот тақдим этилган. Жумладан, электр тўловлари учун 700 млн. сўм, табиий газ учун 400 млн. сўм ажратилади. Қўриқлаш хизмати харажатлари учун 3 млрд. 265 млн. сўм берилади. 

Бундан ташқари хизмат автомобилларига ёқилғи қуйиш учун 690 млн. сўм, уларга техник хизмат кўрсатиш учун 150 млн. сўм ажратилиши кўзда тутилган. Мажлис заллари учун гилам харид қилишга 100 млн. сўм берилади, махсус VIP учун мебеллар жамланмасига 150 млн. сўм, лифтларга хизмат кўрсатиш 62 млн., уларни кўрикдан ўтказишга эса 4 млн. сўм кўзда тутилган. Ҳудуд атрофини ободонлаштириш ва гул экишга 80 млн. сўм, санитария, гигиена ва тозалаш воситалари учун 70 млн. сўм, сувенир ва эсдалик совғалари учун 34 млн. сўм, гулдасталар учун 60 млн. сўм, аудиоселектор хизматига 62 млн. сўм ажратилади.

Аввалроқ Умрзоқов ИИББ учун ер, шунингдек, тошқинларга қарши ҳам маблағ ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+