platina.uz

Сирдарёда вилоят ҳокимлиги ва Боёвут тумани учун катта пул ажратилди

Вилоят ҳокимлиги биноси ички қисмини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетнинг захира маблағлари ҳисобидан 300 миллион сўм берилади. 

Жамият
16 апрель, 9:46
Сирдарёда вилоят ҳокимлиги ва Боёвут тумани учун катта пул ажратилди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев вилоят ҳокимлиги ва Боёвут туманидаги ишлар учун маблағ ажратиш бўйича учта фармойишни имзолади.

Биринчи фармойишга кўра, вилоят ҳокимлиги биноси ички қисмини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетнинг захира маблағлари ҳисобидан 300 миллион сўм "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка ажратилган.

Иккинчи фармойишда қайд этилишича, вилоят ҳокимлигини жиҳозлаш ҳаражатлари учун 200 миллион сўм берилади. Бу пул ҳам вилоят маҳаллий ббджети захира маблағлари ҳисобидан қопланади.

Учинчи ҳужжатга кўра, Боёвут туманини ижтиоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ҳаражатлар учун эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1,0 миллиард сўм туман ҳокимлигига тўланади.

Сирдарё ҳокими аввал Мирзаобод туманида жойлашган шоир Тўра Сулаймон уй-музейи биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шоир ҳайкалининг постаментини барпо этиш билан боғлиқ харажатлар учун 2 млрд сўм, вилоят ҳокимлиги балансида бўлган LAND CRUSER PRADO автомобилини зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларига вилоят бюджети захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 19 млн. сўм ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+