platina.uz

Сирдарё ҳокими бир кунда пул ажратиш бўйича учта фармойиш чиқарди

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича жамғармага 1,5 млрд сўм берилиши кўзда тутилган. 

Иқтисод
5 декабрь, 15:00
Сирдарё ҳокими бир кунда пул ажратиш бўйича учта фармойиш чиқарди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 4 декабр куни маблағ ажратиш бўйича учта фармойишни имзолади.

Биринчи фармойишда айтилишича, вилоят мусиқали драма театрини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетнинг 3-чоракда режадан ошириб бажарилган қисмидан 750 млн сўм берилади.

Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетининг 1-чорак даромадларни режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 1500,0 (бир миллиард беш юз) миллион сўм маблағ ажратилади.

Пул вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш захира жамғармаси"га ўтказиб бериш учун вилоят ҳокимлигига тақдим этилади.

Учинчи фармойишга кўра, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг 1-чорак даромадларни режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 250 миллион сўм маблағ Сардоба тумани ҳокимлиги ҳузуридаги" Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиб бериш учун вилоят ҳокимлигига ажратилади.

Аввалроқ Қашқадарёда бюджетдан 28 млрд сўм ажратилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+