Мирзаобод туманига ҳоким тайинланди
У тайинловга қадар “Ипотека-банк” Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.
Ориф Раҳмонқулов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Депутатлар унинг Сарвар Султоновни Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.
Вилоят ҳокимининг Ориф Раҳмонқуловни Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори эса депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Ориф Раҳмонқулов 1983 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавр даражасини, 2012 йилда магистратурани тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
Меҳнат фаолияти давомида банк соҳасида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.