platina.uz
Жамият

"Фуқаро билан оғзингдан бол томиб гаплашишинг керак, ғўдайиб эмас" — Эркинжон Турдимов

Ҳоким бундан 20 кун аввал йўлга қўйилган "Сирдарё" халқ платформасидаги мурожаатлар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Қисқа вақт ичида платформага 6 мингдан ошиқ мурожаат келиб тушган. 

"Фуқаро билан оғзингдан бол томиб гаплашишинг керак, ғўдайиб эмас" — Эркинжон Турдимов

"Фуқаро билан оғзингдан бол томиб гаплашишинг керак, ғўдайиб эмас” — Сирдарё ҳокими Эркинжон Турдимов ходимларига танбеҳ берди.

Сирдарё вилояти ўтказилган йиғилишда ҳокими давлат хизматчиларини халқ билан дўстона мулоқотда бўлишга чақирди. Унинг таъкидлашича, одамлар муаммолари юзасидан соҳа масъулларидан кўра ҳокимга кўпроқ мурожаат қилмоқда.

"Ҳамманинг битта вазифаси бор: халққа хизмат қилиш. Агар сен фуқаронинг муаммосини ечмайдиган бўлсанг, нима керагинг бор?", дея савол қўяди ҳоким.

Ҳоким бундан 20 кун аввал йўлга қўйилган "Сирдарё" халқ платформасидаги мурожаатлар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Қисқа вақт ичида платформага 6 мингдан ошиқ мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг қарийб ярми бандлик соҳасига тўғри келади. 2,7 мингдан ошиқ киши маҳалла масъулларига эмас, шахсан вилоят ҳокимига мурожаат қилган.

Якунда мазкур масала сабаб икки амалдорларнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди, уч кишига интизомий жазо қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid