platina.uz
Жамият

Мирзаобод тумани собиқ ҳокими Жонибек Яриев жиноий жавобгарликка тортилди

У Сардоба сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган оилалар учун қурилган уйларни белгиланган тартибга зид равишда, маҳаллий кенгаш қарори ва давлат ордерисиз тақсимлаган. 

Мирзаобод тумани собиқ ҳокими Жонибек Яриев жиноий жавобгарликка тортилди

Мирзаобод тумани собиқ ҳокими жиноий жавобгарликка тортилди.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани собиқ ҳокими Жонибек Яриев мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Маълумотларга кўра, у Сардоба сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган оилалар учун қурилган уйларни белгиланган тартибга зид равишда — маҳаллий кенгаш қарори ва давлат ордерисиз тақсимлаб юборган. Бу орқали давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зарар етказилган.

Суд ҳукмига кўра, Жонибек Яриев Жиноят кодексининг 205-моддаси (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбли деб топилди. У 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди. 2 йил муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ундирилади.

Шунингдек, 105 баравар БҲМ миқдорида жарима тайинланди. Сирдарё вилоят суди кассация тартибида ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Жонибек Яриев 2020 йил ноябр ойида Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланганди. 2023 йил октябр ойида у лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнини Сарвар Султонов эгаллаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid