Сирдарё тумани ҳокими Мирзачўлга раҳбар бўлди
Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Аҳмедов танқидлар билан ишдан олинганди.
Жамият
20 февраль, 20:00
Сирдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ботир Мирзақулов Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди.
Бугун халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шу масала кўрилди.
Ботир Мирзақулов 2020 йилдан бери Сирдарё туманига ҳоким бўлиб келаётган эди.
Аввалроқ Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Аҳмедов танқидлар билан ишдан олинганди.