Адлия ва ДХМ бинолари учун 20 млрд.дан ортиқ пул ажратилади
Бу ҳақда Адлия вазирининг буйруқлари эълон қилинди.
Жиззах вилояти адлия бошқармаси биносини реконструкция қилиш, Гулистон шаҳар ва туман давлат хизматлари маркази биноларини қуриш учун жами 20 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Адлия вазири буйруғи билан адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Жиззахдаги бино учун 11,3 миллиард сўм, Гулистон шаҳридаги ДХМ биносига 6,5 млрд., туманидаги ДХМ биноси қуришга эса 2,8 млрд. сўм пул сарфланади.
Маълумот учун, e-qaror тизимида вазирлик ва идораларнинг қабул қилган ҳужжатлари кўриниш бера бошлади. Президент фармонига мувофиқ, 2023 йил сентябрдан барча давлат органлари ва ташкилотларида қабул қилинган барча турдаги буйруқ, қарор ва фармойишлар E-qaror электрон тизими орқали эълон қилиб борилиши керак эди.