Жиззах ва Сирдарёнинг нафси ҳакалак отган мансабдорлари пора билан ушланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилган ҳолатга кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори ўз ваколатларини суиистеъмол қилган.
Жамият
10 апрель 2023 йил
Фош этилган қилмиш тафсилотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.