Ховос туманига вақтинча ҳоким тайинланди
Бунгача у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Жамият
13 июнь 2023 йил
Улуғбек Йўлдошев Ховос тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Бунгача у Сардоба тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи эди.
Унгача эса Гулистон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири лавозимида ишлаган.