platina.uz

Исроил бош вазири Ғазодаги уруш қачон тугаши мумкинлигини айтди

Нетаняхунинг иддао қилишича, Исроил ҲАМАСнинг жанговар бўлинмаларининг учдан икки қисмини йўқ қилган. 

Жаҳон
11 март, 12:00
Исроил бош вазири Ғазодаги уруш қачон тугаши мумкинлигини айтди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроилнинг Ғазо секторидаги уруш қачон якунланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Politico нашрига берган интервюсида гапирди.

Нетаняхунинг иддао қилишича, Исроил ҲАМАСнинг жанговар баталонларининг тўртдан уч қисмини йўқ қилган. Унинг сўзларига кўра, Ғазодаги жанговар ҳаракатлар 1-2 ой ичида якунланади.

“Жанг икки ойдан ортиқ давом этмайди. Балки олти ҳафта, балки тўрт ҳафта”, деди бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида уруш давом этмоқда. Исроилнинг ҳудудга кириши натижасида Ғазода мисли кўрилмаган гуманитар инқироз вужудга келди. Оқибатда 30 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди.

Муқаддас Рамазон ойи бошида Исроил хурмоларини бойкот қилиш кун тартибига чиқди.

Бир муддат аввал гуманитар ёрдамни тарқатиш вақтида 100 дан ошиқ инсон ҳалок бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+