Олий таълим вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Бу вазирлик 2023 йил 1 январда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида ташкил қилинган.

Жамият
20 февраль, 21:20
Олий таълим вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги дастлаб 1959-1971 йилларда Ўзбекистон ССР олий таълим вазирлиги номи билан юритилган. Кейинроқ номи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўзгартирилган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эса 2023 йил 1 январдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида ташкил қилинган.

Вазир Шарипов Конгратбай Авeзимбeтович 1963 йил 24 мартда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида хизматчи оиласида туғилган. Техника фанлари доктори.

1980 йилда Қўнғирот туманидаги Пушкин номидаги ўрта мактабни тамомлаган. 1980-1981 йилларда Қўнғирот пахтачилик совхозида автомеханик бўлиб ишлаган. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултетига ўқишга кирган.

1986-1987 йилларда Қўнғирот пахтачилик совхозида механизатор бўлиб ишлаган. 1988 йилда В.П.Горячкин номидаги Москва қишлоқ хўжалиги муҳандислари институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган, 1989-1992 йилларда аспирантуранинг кундузги бўлимида таҳсил олган. 1992 йилдан бери техника фанлари номзоди. 1992 йил 20 январда “Ултрафилтрация усулида фойдаланилган саноат мойларини қайта тиклаш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Меҳнат фаолияти

  • 1992-2003 йилларда ТИҚХММИ тракторлар ва автомобиллар кафедраси ўқув устаси, ассистенти, доценти, лаборатория мудири (2002-2003), Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети декани ўринбосари (2001-2002);
  • 2003-2007 йилларда Тошкент ДEУ маркази бош директори (2005-2008 йилларда “Автомобиллар ва автомобил технологиялари” кафедраси профессори лавозимида ярим ставкада ишлаган);
  • 2007-2009 йилларда “ТОШАФУС” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси бош директори;
  • 2009 йил “ЖМ Узбекистан” ЁАЖ бош директори;
  • 2009-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори;
  • 2010-2017 йилларда Турин политехника университетининг молия ва иқтисод бўйича биринчи проректори;
  • 2017-2019 йилларда Турин политехника университети ректори;
  • 2019 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари;
  • 2019-2024 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори;
  • 2024 йилдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири.

Конгратбай Шарипов 1 нафар фан доктори ва 6 нафар фалсафа доктори тайёрлаган, 450 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, 8 та дарслик, жумладан, 14 та якка ва ҳаммуалифликда монографиялар нашр эттирган ва кенг жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган.

Биринчи ўринбосар Каримов Комилжон Ҳамидович БМТ, ЮНEСКО ва ЮНИСEФда турли лавозимларда ишлаган, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ривожланиш масалалари билан шуғулланган.

Тошкент халқаро Вестминстер университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида фаолият олиб борган.

Ўринбосар Турдикулова Шахлохон Уткуровна 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Биология фанлари доктори, профессор. 1995 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги миллий университет)ни тугатган. 2002-2005 йилларда АҚШнинг Калифорния университетида докторантурада таълим олган.

Ўринбосар Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович 1969 йилда туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди.

Қизиқ маълумот

2020 йил Сарвархон Бузрукхонов контракт тўлови 18 фоизга оширилганига ўз муносабатини билдирганди: "2019 йил сентябр ойидан иш ҳақи, нафақалар стипендиялар 10 фоизга оширилди, лекин контракт тўловлари 18 фоизга кўтарилди. Аслида харажатларга монанд тўловлар ҳам 74 фоизга оширилиши керак эди. Аммо тўланаётган контракт пули талабаларнинг ижтимоий ҳимояси ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб контракт тўлови атиги 18 фоизга ошириб қўйилди".

Ахборот хизмати раҳбари Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна 1975 йили Наманган вилоятида туғилган.

Қизиқ маълумот

У Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг қизи. У Назокат Азим тахаллуси билан ижод қилади. Моҳир таржимон, рус ва инглиз тилларидан ўзбек тилига бадиий таржималар билан шуғулланади. Даврий нашрларда мақолалари, очерклари билан мунтазам равишда чиқишлар қилади, бадиий асарлари, таржималари чоп этилган. Ғафур Ғулом нашриётида «Қаҳвахўр қизлар» деб номланган китоби, Марям Ёқубованинг “Даврим ва даврам” биографик романи, Гўзал Яхинанинг “Зулайҳо кўзини очяпти” таржималари нашр этилган. «Ўзбектелефилм» буюртмасига асосан иккита 20 серияли 2 та кўп қисмли телефилмлар («Орзулар фасли», 2016 й., «Дугонажонлар» 2018 й.) сценарийлари муаллифи. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Шунингдек, у Ўзбекистон (1997) ва Қорақалпоғистон (2000) халқ артисти, актёр ва режиссёр Муҳаммадали Абдуқундузов ҳамда "Шуҳрат" медали совриндори Валентина Абдуқундузованинг келини ҳисобланади.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

 


Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Инвестициялар вазирлиги


Қурилиш вазирлиги

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+