platina.uz

АҚШ Исроилга катта миқдорда қуроллар ва бомбалар жўнатмоқчи

Шу билан бирга, Оқ уй бу маълумотга расман изоҳ бермади.

Жаҳон
17 февраль, 18:00
АҚШ Исроилга катта миқдорда қуроллар ва бомбалар жўнатмоқчи

АҚШ маъмурияти Исроил армиясининг арсеналини тўлдириш учун Исроилга янги катта миқдордаги бомба ва бошқа қуролларни юборишга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Нашр суҳбатдошларига кўра, кутилажак қурол етказиб бериш нархи ўн миллионлаб долларга баҳоланмоқда. Шундай қилиб, Вашингтон Исроилга мингга яқин МК-82 бомбаларини, KMU-572 юқори аниқликдаги бошқарув тўпламларини ва FMU-139 бомбаларини жўнатмоқчи.

Аноним қолишни маъқул кўрган АҚШ расмийларининг вакили таклиф қилинган етказиб бериш ҳали ҳам АҚШ маъмурияти томонидан кўриб чиқилаётганини ва унинг конфигурацияси ўзгариши мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, Оқ уй бу маълумотга расман изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум бошлаган, биринчи куннинг ўзидаёқ юздан ошиқ киши ҳалок бўлганди. Умумий жанглардан сўнг ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 минг кишига яқинлашмоқда.

Исроил бош вазири Бинянмин Нетаняҳу ҲАМАС гуруҳининг 135 кунлик сулҳ таклифини қабул қилмаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+