Исроил Ғазо жанубига ҳужум бошлади, юздан ошиқ киши ҳалок бўлган

Жанубда 1,3 миллиондан ошиқ фаластинликлар оғир аҳволда қолмоқда. 

Жаҳон
12 февраль, 9:38
Исроил Ғазо жанубига ҳужум бошлади, юздан ошиқ киши ҳалок бўлган

Исроил қуролли кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужумлар бошлади. Маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида 100 дан ошиқ киши ҳалок бўлган, 230 киши жароҳат олган. 

Ҳужумлар бошланганда кўп одамлар ухлаб ётган бўлгани учун кучли портлашлар кучли ваҳимага сабаб бўлди. Исроил нафақат самолётлар, балки танклар ва кемаларни ҳам жойлаштирди. Агентликларининг айтишича, Рафаҳга ҳужум ҳалокатли бўлади, чунки бу анклавдаги охирги нисбатан хавфсиз жой. Халқаро гуманитар ташкилотлар маълумотларига кўра, бу шаҳарда озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган 1,3 миллионга яқин фаластинлик бор.

Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни Рафаҳда бошпана ўтказаётган тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишончли режасиз ҳарбий операция ўтказмасликка чақирган эди.

Ўтган ҳафта Нетаняху Ғазо секторида ҲАМАС таклиф қилган сулҳни рад этди ва фаластинлик қочқинлар яшайдиган Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилишни буюрди.

Миср томони ҳужумлар оқибатида Исроил билан 1978 йилда тузилган тинчлик шартномаси (Кемп-Дэвид битими)ни бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилган. 

Франция ва Германия ташқи ишлар вазирликлари Рафаҳдаги вазият сабаб баёнотлар билан чиқишди. Уларда айтилишича, Исроилнинг ҳаракатлари ҳудудда жуда катта гуманитар фалокатга сабаб бўлади. 

Ўз навбатида ҲАМАС бунинг учун жавоб берилиши ва Исроилга қарши ҳужумлар кучайтирилишини маълум қилди. Аввалроқ гуруҳ Исроилга 135 кунлик сулҳ таклиф этганди.Исроил зарбалари остида ҳалок бўлган кишилар сони 28 минг нафардан ошиб кетди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+