platina.uz
Жаҳон

Нетаняҳу БМТнинг деярли бўм-бўш залида нутқ сўзлади

Кўплаб давлатлар делегациялари Исроилнинг Ғазодаги геноциди, шунингдек, Ғарбий Соҳилда ерларни эгаллаб олишига ва Сурия ва Ливанга ҳужумларига қарши норозилик сифатида Бош Ассамблея залини тарк этишди. 

Нетаняҳу БМТнинг деярли бўм-бўш залида нутқ сўзлади

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеяси залида нутқ сўзлади. Шу аснода кўплаб давлатлар вакиллари норозилик сифатида залдан чиқиб кетди.

​Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлаш учун залга кирди ва минбарга қараб юрди.

​Нетаньяху минбарга чиққанидан сўнг, кўплаб давлатлардан келган делегациялар Исроилнинг Ғазодаги геноциди ва сулҳга қарамай ҳужумларини давом эттиришига, шунингдек, босиб олинган Ғарбий Соҳилда ерларни эгаллаб олишига ва Сурия ва Ливанга ҳужумларига қарши норозилик сифатида Бош Ассамблея залини тарк этишди.

​Делегатлар ўрнидан туриб, Бош Ассамблея залидан чиқа бошлаганларида, норозилик қичқириқлари янгради ва Нетаняхуга қарши ҳуштакбозлик қилинди.

​Кўплаб вакиллар кетганидан сўнг, Нетаняху ўз нутқини деярли бутунлай бўш бўлган Бош Ассамблея залида давом эттирди.

​Шундай қилиб, Нетаняху 2023 йил 7 октябрдан бери учинчи марта БМТ Бош Ассамблеясида норозилик намойишларига дуч келди ва Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳи атрофида кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

​Нью-Йорк кўчаларида Исроил ҳужумларига қарши норозилик билдирган намойишчилар "Исроилни қуроллантиришни бас қилинг, Ғазони яшашга қўйинг" шиорини айтиб, "Геноцидни бас қилинг" ва "Урушни эмас, одамларни молиялаштиринг" ёзувли плакатларни кўтариб юришди.

​Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳи олдида намойишчилар Нетаняхуни уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортишни талаб қилишди.

​Нью-Йоркдаги намойишда 100 дан ортиқ одам, жумладан, Оскар мукофоти совриндори Сюзан Сарандон иштирок этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid