Хўжаобод туманига ҳоким тайинланди
2022 йил февралидан бери туманни Ўткирбек Шукуров бошқариб келаётганди.
Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Бозорбоев Жамшид Рафиқжон ўғли Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Жамшидбек Бозорбоев 1990 йили Избоскан туманида туғилган. 2015 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимлиги, Андижон вилояти “Сувоқава” ДУК, “Тоза ҳудуд” ДУК, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ва раҳбар лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
2022 йил февралидан бери Хўжаобод туманини Ўткирбек Шукуров бошқариб келаётганди. Сўнгра Акмалжон Мирзаолимов туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.
Аввалроқ Олтинкўл ва Учқўрғонда ҳам ҳокимлар тайинланганди.