Андижон ва Намангандаги туманларга ҳоким тайинланди
Отавуллохон Расулов Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Отавуллохон Расулов Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача у Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун давомида Абдужалилов Эргашали Абдуқурбонович Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
Муҳаммад Ҳайдаров Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Наманган туманидаги "Олахамак" МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввал бу лавозимда Жаҳонгир Ризаев ишлаётганди. 18 январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш ўтказилганди. Йиғилишда бош вазир Абдулла Ариповга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмаган 7 та ҳудуд, жумладан, Учқўрғон тумани ҳокимининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширганди.