platina.uz

Шерзодхон Қудратхўжанинг миллатпарварлиги русларга ёқмади

Журналист блогер Кирилл Алтманга берган интервюсида русларга қарши кескин гапларни гапирди.

Жамият
14 февраль, 12:04
Шерзодхон Қудратхўжанинг миллатпарварлиги русларга ёқмади

ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа блогер Кирилл Алтманга интервю берди.

Унда Қудратхўжа бир мамлакатда яшаб туриб, уни тилини билмайдиганларни "босқинчи ёки телба" дея атаган.

Шунингдек, Журналистика университети ректори Амир Темурнинг Олтин Ўрдага юриши туфайли Россия давлати сақлаб қолингани ва кейинчалик кучайганини таъкидлаб ўтган.

Шерзодхон Қудратхўжанинг мазкур баёноти Россияда кескин реакция берди. Жумладан "Россодтрудничество" раҳбари Евгений Примаков Қудратхўжа билан ҳар қандай алоқалар тўхтатилиши ва унинг ўзи, қариндошларига Россияга кириш тақиқланишини маълум қилди.

"У бу сўзлари учун узр сўраши керак" дея ёзади Примаков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик айрим арбобларнинг Ўзбекистон ҳақидаги гаплари кенг мунозараларга сабаб бўлганди. Жумладан тарихчи Михаил Смолин 1917 йилгача "ўзбек халқи бўлмагани" ҳақида иддао қилган бўлса, ёзувчи Захар Прилепин "Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш" ҳақида гапирганди. Прилепиннинг сўзларидан кейин Россия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+