platina.uz

Битта банк ва тўлов ташкилоти жазоланди, учта банк огоҳлантирилди

Марказий банк ўтган январ ойи бўйича ҳисобот берди. 

Иқтисод
14 февраль, 9:27
Битта банк ва тўлов ташкилоти жазоланди, учта банк огоҳлантирилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг январь ойидаги йиғилишларда (9 марта) 30 та масала кўрилди ва уларда тегишли қарорлар қабул қилинди. Айрим ташкилотлар жазога тортилди.

Хусусан, амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди, шунингдек, 3 та банк ва 2 та ломбард чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятига аниқланган камчиликларни тузатиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 20 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), кредит ташкилотларини лицензиялаш (2 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (11 та) каби масалалардир, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк битта тижорат банкига чеклов қўйгани ва тўрттасини огоҳлантиргани, айримларига жарима қўллагани маълум бўлганди. Шунингдек, ташкилот фуқароларни янгича фирибгарликлардан огоҳлантирганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+