platina.uz
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Иқтисодиётда айрим мувозанатлашув белгилари кузатилаётган бўлса-да, инфляцион босимлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2026 йил 28 октябр кунига белгиланган.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк бошқаруви 16 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, инфляция пасайишда давом этмоқда.

Август ойида умумий инфляция – 6,2%;
• базавий инфляция – 5,5%.

Иқтисодиётда айрим мувозанатлашув белгилари кузатилаётган бўлса-да, инфляцион босимлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Хусусан, инфляцион кутилмаларнинг пасайиши умумий инфляцияга нисбатан секинроқ кечмоқда; жаҳон хомашё, озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқори даражаси ҳамда тартибга солинадиган нархларни либераллаштириш жараёни асосий инфляцион хатарлар сифатида баҳоланмоқда.

Ижобий реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллилигини қўллаб-қувватламоқда. Марказий банк инфляцияни 2027 йил якунига қадар 5% мақсадли кўрсаткичига тушириш учун зарур пул-кредит шароитларини таъминлашда давом этади, дейилади хабарда.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2026 йил 28 октябр кунига белгиланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid