Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 17 июн кунига белгиланган.

Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 29 апрелдаги йиғилиши якунлари эълон қилинди.
Унга кўра, Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
2026 йил март ойида умумий инфляция йиллик 7,1 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайди.
Умумий инфляция пасайишда давом этиб, 2026 йил якунида 6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Иқтисодиётнинг барча соҳаларида юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда: 2026 йил учун иқтисодий ўсиш прогнози 7–7,5 фоизгача оширилди.
Ташқи иқтисодий муҳитда геосиёсий зиддиятлар, нефт ва озиқ-овқат нархлари ҳамда логистика харажатлари ортиши инфляция учун қўшимча ташқи хатарлар яратмоқда.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 17 июн кунига белгиланган, дейилади хабарда.
