Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилаётгани бўйича хабарлар тарқалди
Platina.uz мазкур масалада ТИВ матбуот хизмати раҳбари Омонулла Файзиев билан боғланди.

Тармоқларда Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.
Айтилишича, қироллик ҳудудида зиёратда бўлиб турган фуқароларга огоҳлантириш хабарлари юборилган. Хабарда фавқулодда ҳолат юз берганда 911 га қўнғироқ қилиш ёки Tawakkalna иловасидаги шубҳали ҳаво фаолияти ҳақида хабар бериш хизмати орқали мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Platina.uz мазкур масалада ТИВ матбуот хизмати раҳбари Омонулла Файзиев билан боғланди.
Омонулла Файзиевга кўра, бу одатий тарздаги аҳолини огоҳлантириш тадбирлари саналади ва хавотирларга ҳожат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва Ямандаги ҳусийлар ҳаракати ўртасида вазият кескинлашди. Ҳатто ҳусийлар Макка шаҳрига дрон учиргани маълум қилинди. Аммо ҳаракат мазкур маълумотни инкор қилиб чиқди.




