platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Саудия Арабистони ҳусийларга "кескин жавоб" ваъда қилди

Қироллик энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ал Сауд мамлакат ҳусийларга "жиддий жавоб" беришини таъкидлаган. Аввалроқ жангари гуруҳнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужуми қонли якунланганди. 

Саудия Арабистони ҳусийларга "кескин жавоб" ваъда қилди

Саудия Арабистони томони Яман исёнчи ҳаракати "Ансор Аллоҳ" (ҳусийлар) томонидан мамлакатга қилинган сўнгги ҳужумлар фонида жиддий баёнот берди.

Қироллик энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ал Сауд мамлакат ҳусийларга "жиддий жавоб" беришини таъкидлаган.

"Вазият қийинлашганда тизимимиз босим остида қандай ишлайди ? Бу муҳим чидамлилик синовлари ва Саудия Арабистони уларга дуч келишга тайёр. Сўнгги ҳафталардаги воқеалар жиддий ва бизнинг жавобимиз ҳам худди шундай кескин бўлиши керак", деди у Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон энергетика конгресси доирасидаги нутқида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ўзининг 2030 йилга мўлжалланган "Vision 2030" стратегиясни - мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш дастурини амалга оширишда давом этади, бу унинг нефтга қарамлигини камайтиришга қаратилган.

Мамлакат шунингдек, ўзининг энергетика тизими ва саноатини ривожлантиришда давом этади. Вазирнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони халқаро шериклар билан ҳамкорликка "қатъий содиқ" бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтиш керак, мазкур воқеалар фонида Ар-риёд аэропорти ёпиқлигича қолмоқда. Ҳусийларнинг ҳужуми натижасида аэропортда 12 киши ўлган, юзлаб кишилар жароҳатланганди. Бу сўнгги пайтларда Саудияга қилинган энг қонли ҳужум бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid