platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Саудия Арабистонига кетаётган ва у ерда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Саудия Арабистони ва ҳусийлар қарама-қаршилиги кучаймоқда. Жумладан, ҳусийлар пойтахт ар-Риёд шаҳри аэропортига баллистик ракеталар билан зарба берган. 

Саудия Арабистонига кетаётган ва у ерда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Саудия Арабистони ва ҳусийлар қарама-қаршилиги янги босқичга чиқмоқда.

Пойтахт Ар-Риёд шаҳри аэропортида Хусийлар томонидан отилган баллистик ракета самолётларга келиб урилган. Ҳужумдан кўп ўтмай, Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Ар-Риёдга парвозларни 16 октябргача тўхтатишга қарор қилгани эълон қилинди. Ҳиндистоннинг Air India, IndiGo ва Air India Express авиакомпаниялари ҳам Саудия Арабистони пойтахтига парвозларни 10 октябргача тўхтатди.

Мазкур воқеалар фонида Саудия Арабистонига кетаётган ва у ерда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди.

Минтақадаги кескинлик сабабли авиарейслар кечикиши, бекор қилиниши ёки йўналиши ўзгариши мумкин. Шу муносабат билан фуқаролар эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирилди.

Зарур ҳолларда фуқаролар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Ар-Риёддаги элчихона:

+966 11 263 52 23

Консул Шуҳрат Ибрагимов:

+966 56 721 77 31 (Telegram / WhatsApp)

Жиддадаги Бош консулхона:

+966 12 607 72 50

Консул Азимжон Қобилжонов:

+966 59 439 08 50 (Telegram / WhatsApp).

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid