platina.uz

Марказий банк янгича фирибгарликдан огоҳлантирди

Банк фуқароларга бир нечта муҳим эслатмалар билан чиқди. 

Иқтисод
22 декабрь 2023 йил
Марказий банк янгича фирибгарликдан огоҳлантирди

Ўзбекистон Марказий банки фойдаланувчиларни янги фирибгарликдан огоҳлантирди.

Айтилишича, ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига ўзининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтган:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк битта тижорат банкига чеклов қўйгани ва тўрттасини огоҳлантиргани, айримларига жарима қўллагани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+