platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Фирибгарликда айбланган шахс Туркиядан Ўзбекистонга келтирилди

У фуқароларнинг ишончига кириб, ҳамкорликда бизнес қилиш таклифи билан катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда гумонланган. 

Фирибгарликда айбланган шахс Туркиядан Ўзбекистонга келтирилди

Фирибгарликда гумонлаётган яна бир ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олиниб, ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қидирувда бўлган ушбу фуқаро 1991 йилда туғилган М.Н. бўлиб, фуқароларнинг ишончига кириб, ҳамкорликда бизнес қилиш таклифи билан катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда гумонланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid