platina.uz
Жамият

60 млрд сўмлик қурилиш ишларини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Зангиотада 3 нафар шахс Ички ишлар вазирлигига қарашли боғчалардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 100 000 доллар талаб қилган. Улар бу ишни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилмоқчи бўлган. 

60 млрд сўмлик қурилиш ишларини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Зангиота туманида фирибгарлик фош этилди.

Прокуратура департаментига кўра, 3 нафар шахс ўзаро тил бириктириб “S.C.” МЧЖ раҳбари М.Н.га юқори лавозимдаги танишлари орқали ИИВга қарашли 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотидаги 60 млрд сўмлик реконструкция ва қурилиш ишларини олиб беришни ваъда қилган.

Улар “хизмат” учун 100 000 АҚШ доллари сўраган. Шундан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid