Бахти Ташкентскийнинг акаси қидирувга берилди
Унинг ўзи ўтган йили декабрда ушланганди.
Бахти Ташкентский номи билан машҳур бўлган Бахтиёр Қудратуллаевнинг акаси Шуҳрат Қудратуллаев қидирувга берилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахс қидирилмоқда:
1) 1964 йилда туғилган Исамитдинов Хусан Хашимович;
2) 1966 йилда туғилган Қудратуллаев Шухрат Запарович;
3) 1988 йилда туғилган Вапаев Феруз Мухамматсалаевич.
"Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз ушбу шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёҳуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади" дейилади ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Бахти Ташкентскийнинг ўзи 2023 йил декабрида қўлга олинганди.