platina.uz

Сурхондарёда поезд машинани босиб кетди, беш киши ҳалок бўлган

Ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оила аъзоларидир. 

Жамият
1 февраль, 11:08
Сурхондарёда поезд машинани босиб кетди, беш киши ҳалок бўлган

Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 31 январь куни содир бўлган ЙТҲда бир оиланинг беш аъзоси ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, 081-сонли "Сариосиё-Тошкент" йўловчи поезди "Шўрчи-Элбаён" темир йўл бекатлари оралиғи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида оқ рангли "Жентра" автомашинасини уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Терговга қадар текширувлар давомида, 2024 йил 31 январь куни соат 20:29 атрофида Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1989 йилда туғилган Н.Б. ўзининг бошқарувидаги Gentra автомашинасида ўзининг эхтиётсизлиги сабабли қўриқланмайдиган темирйўл кесишмадан ўтаётган вақтида "Сариосиё-Тошкент" йўловчи поезди билан аянчли ЙТҲ содир бўлган.

Аянчли ЙТҲ натижасида ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Б.М.нинг оила аъзолари онаси, турмуш ўртоғи, икки нафар қизи ва ўғли воқеа жойида олган тан жароҳатлари оқибати вафот этишган.

Шунингдек, ҳайдовчи Н.Б. ва унинг 2021 йилда туғилган вояга етмаган ўғли М.М.лар турли ҳил тан жароҳатлари олиб, Шўрчи марказий шифохонасида ётқизилган.

Биргина 2023 йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистонда 1115 киши ЙТҲлар оқибатида вафот этган. Жами нохуш ҳодисаларнинг 51,4 фоизи ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги сабаб кузатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+