Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида қурбон бўлган. Яна уч киши шифохонада жон берган.
Жамият
13 май, 11:15
Сурхондарёда Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲга учради. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган. Ҳодиса 2024 йил 12 май куни, соат 10:30 лар атрофида содир бўлган.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, Tracker йўл четида тўхтаб турган ЗИЛ юк автомобилига бориб урилган.
Ҳодисанинг бирламчи сабаби сифатида Tracker ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши сифатида келтирилган. Ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида, уч йўловчи эса шифохонада оламдан ўтди, дейилади хабарда.
Аввалроқ Сариосиёдаги ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг икки фарзанди вафот этганди.