Андижон вилоятида буюм бозори ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар йўқ.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги буюм бозори ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ маълумот берди.
Айтилишича, Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида соат 23:30 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган, Хива, Қўқон ва Бухорода ва Андижондаги бозорларда ҳам йирик ёнғинлар кузатилганди.