platina.uz
Жамият

"Авиасозлар" бозорида ёнғин юз берди

Ёнғин бир ярим соат ичида бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. 

"Авиасозлар" бозорида ёнғин юз берди

Тошкентдаги "Авиасозлар" бозори ҳудудида ёнғин юз берди.

13 декабр куни соат 01:30 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчасида жойлашган "Авиасозлар" бозори ҳудудида маъмурий бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилди.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчириш ишлари олиб борилган.

Ҳодиса бир ярим соат вақтда бартараф этилган

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid