platina.uz
Жамият

Олий тоифали 15 йил стажга эга ўқитувчилар учун субсидия олишда имтиёз берилади

Уларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадалнинг 25 фоизини қоплаш учун маблағ ажратилади. 

Олий тоифали 15 йил стажга эга ўқитувчилар учун субсидия олишда имтиёз берилади

Олий тоифали ва 15 йил стажга эга ўқитувчилар учун ипотека субсидияси жорий этилади. Бу ҳақда 2026 йил 19 февралдаги 69-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорида айтилади.

Эндиликда юқори малакали ўқитувчилар уй-жой сотиб олишлари учун давлатдан қўшимча кўмак олишлари мумкин. Имтиёздан фойдаланиши учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиши, камида 15 йиллик педагогик иш стажига эга бўлиши лозим.

​Қарорга кўра, ушбу тоифадаги ўқитувчиларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадалнинг 25 фоизини қоплаш учун маблағ ажратилади ва кредитнинг дастлабки 5 йили давомида фоиз тўловларини қоплаш учун давлат субсидияси берилади.

Талабгор банк томонидан белгиланган бошланғич бадалнинг ўз зиммасидаги қисмини шакллантирганидан сўнг, банк 1 иш куни ичида ипотека кредитини расмийлаштиради.

Уй талабгор номига расмийлаштирилиб, кадастр ҳужжатлари банкка тақдим этилади.

​Тўлов учун буюртма: Банк 1 иш куни ичида "subsidyplatform.mf.uz" платформаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия тўлаш учун буюртма юборади.

Ушбу мақсад учун ҳар йили давлат бюджетидан 200 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш вазирлиги шундай ўқитувчилар рўйхатини шакллантиради.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid