Балиқчи туманидаги катта бозор ёниб кетди

Айни дақиқаларда ФВБнинг ўт ўчирувчи техникалари ва гуруҳлари ҳодиса жойига етиб борган. 

Жамият
25 август 2023 йил
Балиқчи туманидаги катта бозор ёниб кетди

Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги бозорда йирик ёнғин юз берди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, содир бўлган ёнғинни ўчириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Айни дақиқаларда ФВБнинг ўт ўчирувчи техникалари ва гуруҳлари ҳодиса жойига етиб борган. 

Сўнгги хабарларга кўра, ёнғин тўлиқ ўчирилди. Куйган ёки бошқа турда жароҳат олган ва қурбонлар йўқ. Ҳозирда зарарларни аниқлаш ва ҳодиса оқибатида юзага келган ҳолатларни бартараф этиш ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган, Хива, Қўқон ва Бухородаги бозорларда ҳам йирик ёнғинлар кузатилганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+