Афғонистонда қулаган рус самолёти йўловчиларининг тақдири маълум бўлди
Самолёт Тошкент орқали Москвага учиши керак эди.
Кеча, 21 январ куни Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт ва экипаж аъзолари тақдири маълум бўлди.
Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Москва (Россия) йўналишларида учиши режалаштирилган Falcon 10 бизнес-жет экипажи аъзолари орасидан 4 киши тирик экани ва 2 киши қидирилаётганига оид хабар берилмоқда.
Тошкент орқали Москва томон учган самолёт Афғонистоннинг шимолида жойлашган Бадахшоннинг тоғли ҳудудларидан бирида ҳалокатга учраган. Учувчи ва экипаж аъзолари тоғли қишлоқ аҳолиси томонидан қутқарилиб "Толибон" ҳукуматига топширилган. Қолган 2 киши қидирилаётгани ҳақида ҳукумат хабар берган.
Аввалига самолёт Таиланддан учгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Аммо, рус самолёти аслида Гая (Ҳиндистон)дан учганига очиқлик киритилди.
Ҳиндистон ҳукумати ҳолатга қуйидагича изоҳ берган:
“Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт Ҳиндистон билан алоқадор эмас. Бу самалёт на режалаштирилган рейс ва на режалаштирилмаган (чартер) рейс эди”.
Яна бир манбада эса Falcon 10 ҳалокатидан омон қолганлардан бири тиббиёт ходими Игор Сивороткин эканини маълум қилди. Унинг рафиқаси Вероника эса Игор Сивороткин бемор Анна Евсюкованинг олиб келиш учун Паттайяга хизмат сафари билан кетган бўлганини тасдиқлаган.
Самолёт ҳалокатдан олдин техник носозлик ҳақида хабар берган. Қобулдаги Россия элчихонаси ҳозирда омон қолган 4 киши Қобулда экани ва қидирув ишлари давом эттирилаётгани ҳақида хабар берган. Тўрт фуқаро Кобул орқали Москвага қайтади.