platina.uz

Сурхондарёда ёлланма ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилган. 

Жамият
15 январь, 16:11
Сурхондарёда ёлланма ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги қурилишлардан бирида ишлаётган фуқаро вафот этди.

Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси буйруғида маълум қилинган. Унда айтилишича, "Эски шаҳар" маҳалласида ишлаётган А.О қурилиши ишлари вақтида вафот этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан уч кишидан иборат комиссия тузилган ва бугун, 15 январдан текширув ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Нукус шаҳрида фуқаролар номаълум моддадан заҳарланиб вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+