platina.uz

Сирдарёдаги йирик ўғрилик ортидан икки киши ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Жамият
15 январь, 9:58
Сирдарёдаги йирик ўғрилик ортидан икки киши ушланди

Сирдарёдаги заправкада 62,5 млрд. сўмлик газ ўғирланиши сабаб икки мансабдор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

“Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани "Беруний" маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлашиб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан улашиб, ноқонуний равишда 62,5 млрд. сўмлик 41 млн 666 минг метр табиий газни ўғирлашганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланди" дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Ўзэнергоинспексия” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу заправкада 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+