Сирдарёдаги метан заправкада 62,5 млрд. сўмлик газ талон-торож қилинди

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида тезкор назорат тадбири ўтказилди. 

Жамият
12 январь, 10:03
Сирдарёдаги метан заправкада 62,5 млрд. сўмлик газ талон-торож қилинди

Сирдарёда метан заправка 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспексия” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли AГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза етувчи органларга тақдим қилинди, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+